Меванинг каробкасини оғирроқ ҳисоблаш

Ассалому алайкум! Устозлар, мен мева олди-сотдиси билан шуғулланаман. Мева соладиган каропканинг оғирлиги 1.5килодан озгина ошиқроқ ёки камроқ чиқади, лекин шу пайтгача барча ҳаридорлар каробкани 2кило ҳисоблар экан. Деҳқонлар ҳам бунга кўникиб кетган ва билишар экан. Мен ҳам деҳқонлардан 2килога олишимга тўғри келяпти, чунки мен топширадиган жой ҳам мендан 2килога ҳисоблаяпти. Деҳқонни рози қилиб олсам бўладими? Бундай иш менга ҳалолми?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
- Ва алайкум ассалом! Бўлмайди. Шариат каробкасини алоҳида ҳисоблаб сотиб олиш ва сотишга буюради. Аллоҳнинг буйруғини қилинг. Мева сотадиганларнинг аксари жуда кўп бор касодга учрайди, йиллаб тўлагани тешиб чиқиб кетади. Сабабларидан биттаси шу. Валлоҳу аълам!

6 Май 2022, 22:27 | Савол-жавоблар | 141 | Ҳалол ва ҳаром
|
Boshqa savol-javoblar