Простатитда тахорат

Ассалому алайкум! Мени сурункали простатит безовта қилади. Тахорат олсам оғриқ кучаяди. Намоз ўқиш учун таяммум қилсам бўладими?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Ҳолатингизга қарайсиз. Қанча қисмини ювиш зарар қилмаса ўша қисмини ювинг. Зарар берадиган қисмига масҳ ториб олаверинг. Кўпроқ оёқни ювиш зарар қилади. Маҳси кийиб олинг. Сабр қилолмасангиз жавроб кийин. Жинсий аъзоларни ювиш шарт эмас. Валлоҳу аълам!

6 Май 2022, 22:27 | Савол-жавоблар | 147 | Намоз
|
Boshqa savol-javoblar