Форекс биржа
Ассалому алайкум! Форекс исломда ножоиз эканлигини, пул олди берди қилганда қўлма кўл бўлиш шарти борлигини онлайн пул олди берди қилиб бўлмаслигини, эски саволларни ўқиб ўргандим. 1-савол: форехдан бошка фондларда савдо килса буладими биржада факат форекс халол эмасми ёки пул савдосини қиладиган бошқа фондлар хам харомми? Тилла савдоси хам пулга ўхшаб қўлдан қўлга ўтиши керакми ёки онлайн савдо қилса бўладими? 2-савол: савдо қиладиган молни хеч бўлмаганда бир қисми қўлда бўлса онлайн пул савдоси жоиз деб ўқидим. Пулни бир қисмини чиқартириб олиб кегин савдо қилурсак бўладими? 3-савол: форексдан бошқа фондда нефт савдоси билан шуғулланиш мумкинми? 4-савол: форексда исломи банк орқали пулни ечиб олса бўларкан банк пулни ечиб берганига фоиз олмас экан шунака йўл билан ишлаш жоизми?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Савол бу тариқа берилмайди. Биз маълумотга эга бўлмаган фондларимиз ҳақида аниқ жавоб бера олмаймиз. Умумий жавоб беришимиз мумкин, шариатга мувофиқ бўлса, ҳаром бўлмайди, деб. Шунинг учун саволни аниқ қилиб, ишлаш услубини баён қилган ҳолда аниқ маълумотлар билан беришингиз керак. Ўзи аслида тилла ва кумуш савдосида қўлдан қўлга бўлиши керак. Пул тилла ва кумушнинг ўрнига ишлатиладиган восита бўлгани учун унда ҳам ўша шарт қўйилади. 2, 3, 4) Бу масалаларда сиз тутган йўл тўғри эмас. Биз сизга фақат ўзимизда бўлган маълумот асосида жавоб бера оламиз. Сиз сўраяпган фонд биржаларининг ишлаш услубини ва бошқа нозик тарафларини биз билмаймиз. Унинг учун алоҳида ҳар бирини ўрганиб чиқишимиз керак. Шунинг учун агар сиз "Форекс" ва шу каби фонд биржаларда савдо қилмоқи бўлсангиз, савдо-сотиққа тегишли шариатимизнинг аҳкомларини пухта ўрганиб олишингиз керак. Ҳозир сиз биз ёки бошқа кимдир, қаердадир масаланинг баъзи муаммоларига "бўлмайди" ёки "ҳаром" деган гапимиз асосида тижорат қилишингиз тўғри эмас. Хусусан "Форекс" биржаси ҳақида Бутундунё Ислом Робитаси қошидаги фиқҳ академиясининг катта фатвоси чиққан. Унада бу фонд биржасидаги қатор амалиётлар(Margin, Leverage, SWAP)нинг шариатга зид эканлиги айтиб ўтилган. Исломий "Форекс"да очиқ-ойдин рибо бўлмаса ҳам, мулоҳазалар бор. Шунга асосан сиз шу тижоратни қилмоқчи бўлсангиз шариатдаги талабларни мукаммал ўрганиб кейин киришингиз зарур бўлади. Бундай қилмасангиз ҳаромга қўл уришингизнинг катта эҳтимоли бор. Мусулмон киши ўзи касб қиладиган соҳасининг шаръий аҳкомларини ўрганиши фарзи айн яъни, ўша кишининг ўзига фарз ҳисобланади. Агар шундай қилиб, шариатнинг талабларини яхши билиб олсангиз, ўзингизга рўпара бўлган масаларни ўша мезонга солиб иш қиласиз. Мабодо ўзингиз аниқ ҳукмини била олмасангиз кейин масалани бизга тушунтириб ҳукмини сўрасангиз бўлади. Ҳозир эса, узуқ-юлуқ маълумотлар асосида бу ишга киришмоқчисиз. Мақсад ҳалоллик бўлса, ғайрат қилиб динингизни ўрганинг. Валлоҳу аълам!
6 Май 2022, 23:21 | Савол-жавоблар | 171 | Молия ва тижорат