Калима айтиб ўлиши

Ассалому алайкум!,«Лаа илааҳа иллаллоҳ, Муҳаммадур расулуллоҳ» калимасини айтиб вафот этса жаннатий инсонлар қаторидан бўлиши ҳақида ҳадис борми?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Ундай инсонни қачонлардир бир куни жаннатий бўлиши ҳақида ҳадис бор. Кимдир бу калимани айтгани билан тўғридан-тўғри жаннатга кириши ҳам мумкин, кимдир бошқа гуноҳлари учун азобланиб, шу калимани айтгани учун жаннатга кириши мумкин. Валлоҳу аълам!

6 Май 2022, 23:54 | Савол-жавоблар | 151 | Турли саволлар
|
Boshqa savol-javoblar