Ноодатий намозлар
Ассалому алайкум! Кундалик 5 маҳалги намозлар ўз ичига 2, 3 ё 4 ракатлик намозларни олиб, дэярлик ҳаммалари (Аъср намозидан ташқари) шунча ракатлик қисмларга ажратилган ҳолда тўлиқ 4, 10 ё 5 ё 9 ракатлик этиб тугатилади. Татаввуъ намозининг ракатлари эса исталган миқдорда бўлишига фатво бор. Дэмак, ушбу намозни 2 ё 4 ракатлик этиб ўқишга ният қилишдан ташқари, бошқа намозлардан фарқли ўлароқ, татаввуъ намозини биргина ният билан ҳэч қандай қисмларга бўлмаган ҳолда тўлиқ (мисол учун, Пэшин намози 10 ракатлик, бироқ ушбу намоз биргина ният билан узлуксуз 10 ракатлик этиб тугатилмайди, аксинча 4 ракат суннат, 4 ракат фарз яна 2 ракат суннат намозларига бўлиниб, қисмлик этиб тугалланади) 1, 3, 5, 6, 7, 8, 9, 10 ва ё унданда ошириб ўқимоқ тўғрисида нима дэйилган? Яна биламизки 3 ва 4 ракатлик намозларнинг 2-ракатида жалсада ўтирилиб "Аттаҳият" дуоси айтилганиндан сўнг қолган ракатларни ўқишга турулади. Агар юқорида сўралган ўта қисқа яна узун татаввуъ намозларини ўқишга дийнимизда рухсат бўлса, (1, 3, 5, 6, 7, 8, 9, 10 ва ё унданда ошиқ ракатлик намозларни кўзда тутаяпман) бундай намозларда жалса нечанчи ракатдан кэйин бўлади?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
Ва алайкум ассалом! Нафл намозни ният қилиб ҳар икки ракъатда ўтириб, кундузи 4 ракъатгачи кечаси 8 ракъатгача ўқилаверади. Нафл намози тоқ ўқилмайди. Валлоҳу аълам!
26 Май 2022, 06:57 | Савол-жавоблар | 191 | Ибодатлар
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
Ва алайкум ассалом! Нафл намозни ният қилиб ҳар икки ракъатда ўтириб, кундузи 4 ракъатгачи кечаси 8 ракъатгача ўқилаверади. Нафл намози тоқ ўқилмайди. Валлоҳу аълам!
26 Май 2022, 06:57 | Савол-жавоблар | 191 | Ибодатлар