АҚШда автокредит
Ассалому алайкум! Мен АҚШда истиқомат қиламан Бу ерда машинани finanсe га(кредитга) олиш жудаям оммалашган. Бу ерда автосалонга бориб ўша ердан ўша автосалонни банки орқали кредитга муддатли тўлов қилиб мошина олса бўлади. Банк автосалонга мошинани нархини тўлаб беради ва устига малум бир фоиз ёки умуман фоиз қўймай истемолчига 1-5 йилга муддатли тўловга беради. Менинг билишимча рибо ҳисобланиши учун фоизнинг аҳамияти йўқ лекин пеня(late fees) кечиктирилган ойлик толовни аҳамияти бор. Шундай қилиб автосалонга бориб муддатли тўловга мошина олсам бўладими? Бир танишим “бўлмайди” деди лекин фоизи йўқ бўлса яъни 0% бўлса “бўлади” деди. Менинг билишимча рибо фоиз орқали эмас балки пеня яъни кечиктирилга тўлов орқали рибо ҳисобланади. Мен бўлмайди дедим. Барча автокредитга алоқадор саволларни ўқиб чиқдим, лекин вазият бошқачароқ бўлганилиги учун аниқ жавоб топа олмадим.
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Рибо бўлиши учун фоизни аҳамияти роса бор. Чунки банк машинани сотиб олмайди. Аксинча олувчига қарзга пул бериб, устамасини олади. Валлоҳу аълам!
6 Май 2022, 23:54 | Савол-жавоблар | 154 | Долзарб саволлар