Гипс холатида ғусл
Ассалому алайкум! Мен ўнг оёғимни бош бармоқ қисмини оператсия қилдиргандим, бармоқ ичига махсус сим тиқиб қўйишган. Оператсия вақтида қон чиққан, албатта оёғимга теккан 6-7 тикиш тушган. Ўша жойини бинт билан ўраб кейин гипс қилишди. Уйга келгач доимгидек тахорат олдим, ўнг оёғимга махсига махс тортгандек қилиб масх тортиб намозимни ўқидим. Гипсни ечса бўлади, кейин бинт билан ўраб қўйилади, врач инфексия тушиши мумкин, ечманглар деган. Ғусл вожиб бўганда ғуслдан аввал гипсни ечиб оёғимни гипс жойларини сувда бинт билан тўпиққача ювдим, ундан у ёғи бармоқ олди бинтда ўралган жойларини ечиб артмоқчи бўлдим, аммо бир оз оғриқ бўлди. Яна шу оператсиядан чиққан холат билан ўраб қўйдим. Кейин ғусл қилиб оёгимга 3 бармоқ билан масх тортиб, кейин намозимни ўқидим. Шу холатда ўқиган намозларим дуруст бўлганми ёки қайтадан қазосини ўқишим керакми?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Тўғри қилибсиз. Имкон бор, зарар бермайдиган ҳолатда ювса бўладиган жойларини ювасиз. Қолган жойларга боғланган матонинг устидан масҳ ториб ғусл ва таҳорат олиб намоз ўқийсиз. Валлоҳу аълам!
11 Май 2022, 20:57 | Савол-жавоблар | 179 | Турли саволлар