Айдар соч билан туғилган чақалоқ
Ассалому алайкум! Ҳурматли устозлар менинг бу саволим қуйидагича иложи борича тушунтиришга ҳаракат қиламан. Қозоқ, Қорақалпоқ халқларида камдан кам ҳолларда чақалоқлар "Айдар соч" билан тўғилади. Бунда чақалоқнинг бошининг тепа қисмида узун соч бўлади ва шу соч билан туғилади. Мен бу нарсанинг кўп гувоҳи бўлганман. Оддий мисол қўшнимизнинг чақалоғи ҳам ҳудди шундай (Айдар соч) узун тепа соч билан туғилган эди. Ёши катталарнинг айтишларича Айдар соч билан туғилган чақалоқ агар ўғил бола бўлса шу сочини то суннат ёшига етмагунча олмаслик керак экан. Қачон суннат бўлган пайти ўша Айдар сочини ҳам қўшиб оларкан. Мени қизиқтирган савол шуки динимизда бу ҳақида бирор бир малумот борми? Нимага айнан Айдар сочли чақалоқлар Қозоқ, Қорақалпоқ, Қирғиз халқларида кўп учрайди. Мен ўзим Ўзбек халқида бундай Айдар соч билан туғилган чақалоқни кўрмадим. Саволни нотўғри талқинда берган бўлсам минг бор узр, барчасини тушинтира олдим деб ўйлайман. Мен бу ҳақида на Интернетдан на Излаш хизматидан, бирор бир малумот тополмадим. Илтимос ҳеч бўлмаса шу саволимга жавоб беришларингизни сўрардим.
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Бу ғирт сафсата. Валлоҳу аълам!
7 Май 2022, 00:38 | Савол-жавоблар | 162 | Турли саволлар
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Бу ғирт сафсата. Валлоҳу аълам!
7 Май 2022, 00:38 | Савол-жавоблар | 162 | Турли саволлар