Пайғамбаримизни оддий одам дейиш
Ассалому алайкум! "Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳам биздек оддий одам бўлганлар" дейишлик тўғри бўладими? Яъни Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи ва салламни илоҳийлаштириб юбормаслик учун (Албатта бу Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи ва салламни ерга уриш учун эмас - Аллоҳ сақласин бундан) Агар Аллоҳ таоло Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи ва саллам га шафоат қилишга рухсат бермаса Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи ва саллам шафоат қила олмайдилар. Фақат Муҳаммад саллаллоҳу алайҳи ва салламга суянмай Аллоҳга суянган холда пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи ва салламни шафоатларини Аллоҳдан сўраш керак" дейишлик тўғри бўладими?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Аллоҳ таоло "Каҳф" сурасида марҳамат қилади: قُلْ إِنَّمَا أَنَا بَشَرٌ مِّثْلُكُمْ يُوحَى إِلَيَّ أَنَّمَا إِلَهُكُمْ إِلَهٌ وَاحِدٌ فَمَن كَانَ يَرْجُو لِقَاء رَبِّهِ فَلْيَعْمَلْ عَمَلًا صَالِحًا وَلَا يُشْرِكْ بِعِبَادَةِ رَبِّهِ أَحَدًا 110. Сен: «Мен ҳам сизларга ўхшаган башарман, холос. Менга, шубҳасиз, илоҳингиз битта илоҳ экани ваҳий қилинур. Бас, ким Роббига рўбарў келишни умид қилса, солиҳ амал қилсин ва Роббининг ибодатига ҳеч кимни шерик қилмасин», – дегин.
Лекин биз у зотни оддий одам дейишимиз тўғри эмас. Балки биз сарвари олам, башарият саййиди деб тилга олишимиз керак. Валлоҳу аълам!
7 Май 2022, 01:32 | Савол-жавоблар | 178 | Сийрат ва тарих