Витр намозини жамоат бўлиб ўқиш

Ассалому алайкум! Витр намози фақат таровеҳ намозида жамоат билан ўқилади дейилган экан агар таровеҳ намози ўқилмай хуфтон намозидан кейин витрни ҳам бирдан жамоат тарзда ўқисак жоизми? Биз ҳозир шундай қилябмиз. 2. Витр намозини Рамазон ойидан бошқа ойда жамоат бўлиб ўқиса бўладими? 3. Агар нотўғри бўлса ўқиган намозларимиз нима бўлади, қазосини ўқиб беришимиз керакмк? 4. Менинг биринчи устозим отам Отам витр намози ҳам жамоат билан ўқилади дерди. шунинг учун бир оз вақт рамазон ойидан олдин ҳам жамоат бўлиб ўқирдик. Лекин ҳозир рассия давлатидаман. Отамни шу гаплари тўғрми?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! 1). Таровеҳ ҳам ўқинглар. Жоиз. 2). Бўлмайди. 3). Қазо ўқимайсиз. 4). У ўқилганлар ҳам қайтарилмайди. Валлоҳу аълам!

7 Май 2022, 01:32 | Савол-жавоблар | 216 | Ибодатлар
|
Boshqa savol-javoblar