Исмим русча

Ассалому алайкум! Исмим русча исм, ёшлигимда шундай қўйилган. Яқинда бошқа дин вакиллари исмини мусулмон болага қўйиш мумкин эмас динимизда деган гап эшитдим. Шу тўғрими? Тўғри бўлса мен исмимни алмаштиришим шартми ёки шундай қолдирсам хам бўладими? 
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Ҳадисларда қуйидагича келади: عَنْ أَبِي وَهْبٍ الْجُشَعِيِّ رَضِي اللهُ عَنْهُ، عَنِ النَّبِيِّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَ: تَسَمَّوْا بِأَسْمَاءِ الْأَنْبِيَاءِ، وَأَحَبُّ الْأَسْمَاءِ إِلَى اللهِ عَبْدُ اللهِ وَعَبْدُ الرَّحْمَنِ، وَأَصْدَقُهَا حَارِثٌ وَهَمَّامٌ، وَأَقْبَحُهَا حَرْبٌ وَمُرَّةُ. رَوَاهُ أَبُو دَاوُدَ وَالنَّسَائِيُّ. وَاللهُ أَعْلَى وَأَعْلَمُ Абу Ваҳб ал-Жушаъий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Анбиёларнинг исмлари ила номланинглар.
Аллоҳ учун исмларингизнинг энг маҳбублари Абдуллоҳ ва Абдурроҳмандир. Энг содиқ исмлар Ҳорис ва Ҳаммамдир. Исмларнинг энг қабиҳи Ҳарб ва Муррадир», дедилар».
Абу Довуд ва Насаий ривоят қилганлар. Аллоҳ олий ва билгувчидир.
Шарҳ: «Ҳорис» – касб қилувчи, «ҳаммам» – аҳамият берувчи, «ҳарб» – уруш, «мурра» – аччиқ дегани.
Ўтган ҳадиси шарифлардан яхши исмлар уч даражага бўлиниши аён бўлмоқда:
1. Аллоҳ таолога бандалик ва ҳамд маъносини англатувчи Абдуллоҳ, Абдурроҳман, Абдурроҳим, Абдуссалом, Ҳамидуллоҳ, Азизуллоҳ каби исмлар.
2. Анбиёларнинг исмлари. Муҳаммад, Аҳмад, Иброҳим, Исҳоқ, Юсуф кабилар.
3. Эзгуликни акс эттирувчи ҳамда ўтган азизлардан қолган яхши исмлар. Саҳобаи киромлар, машҳур имомлар ва Ҳорис, Ҳаммом каби исмлар. ("Ҳадис ва Ҳаёт" китобидан). Валлоҳу аълам!

7 Май 2022, 21:12 | Савол-жавоблар | 142 | Турли саволлар
|
Boshqa savol-javoblar