Аллоҳга етишиш

Ассалому алайкум! Аллоҳга етишиш учун нималар қилиш керак? Яъни тезроқ бу оламдан кетиш ва ИншаАллоҳ жаннатга тушиш учун.
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Сиз ўзингизга ўлим сўраманг. عَنْ أَبِي بَكْرَةَ رَضِي اللهُ عَنْهُ أَنَّ رَجُلًا قَالَ: يَا رَسُولَ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ، أَيُّ النَّاسِ خَيْرٌ؟ قَالَ: مَنْ طَالَ عُمُرُهُ وَحَسُنَ عَمَلُهُ، قَالَ: فَأَيُّ النَّاسِ شَرٌّ؟ قَالَ: مَنْ طَالَ عُمُرُهُ وَسَاءَ عَمَلُهُ. رَوَى هَذِهِ الثَّلَاثَةَ التِّرْمِذِيُّ Абу Бакра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Бир киши:
«Эй Аллоҳнинг Расули, одамларнинг қай бири яхши?», деди.
«Умри узун бўлиб, амали яхши бўлгани», дедилар.
«Одамларнинг қай бири ёмон?» деди.
«Умри узун бўлиб, амали ёмон бўлгани», дедилар».
Ушбу учтани Термизий ривоят қилган. Валлоҳу аълам!

7 Май 2022, 03:42 | Савол-жавоблар | 144 | Администратор
|
Boshqa savol-javoblar