Аёллар ҳомиладорликда тозаланиши

Ассалому алайкум! Аёл ҳомиладор бўлганда табийки 8-9-ойларга келиб қорни катта бўлиб остини тозалашни имкони қолмайди, туғриқ пайтида нохушликларни олдини олиш учун туғишдан бир неча ҳафта олдин салонда тозаланиши мумкинми? Агар мумкин бўлмаса барибир тозаланишда опа синглисини ёрдам чақиришга мажбур бўлади. Бу ҳам салонда тозаланиш билан бир хил эмасми? Ўзи шу вазиятда аёллар нима қилишлари керак?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Шунча минг йилдан бери аёллар ҳомиладор бўлишган. Баъзилари бир вақтда 2-3тадан туққанлар. Ўшанда ҳам ўзлари тозаланганлар. Инсонда иймон ва ҳаё бўлса қидириб йўлини топади. Сиз ҳам яхшироқ бир ўйлаб кўрингчи Аллоҳ қалбингизга бирор яхши фикрни солар. Эрингиз тозалаб қўйиши ҳам мумкин. Бу ҳеч қанақасига айб саналмайди. Валлоҳу аълам!

25 Май 2022, 16:40 | Савол-жавоблар | 150 | Аёлларга оид масалалар
|
Boshqa savol-javoblar