Туш таъсиридан талоқ

Ассалому алайкум! Ёмон туш кўриб талоқ айтиш жараёнида уйғониб кетдим, лекин охиригача талоқсан дейилмади. Шайтон ёмонда нималарга бошламайди. Ўйлашимча, бу тушга ва уйқуда айтилган гапларга жавобгар эмасмиз. Кўнгил хотиржамлиги ва бошқаларга ҳам фойдаси учун тушунча берсаларингиз.
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Талоқнинг шарти бедорликда айтиш. Уйқуда, хушида йўқлигида, мажнунлигида айтилган талоқ тушмайди. Валлоҳу аълам!

7 Май 2022, 04:37 | Савол-жавоблар | 137 | Турли саволлар
|
Boshqa savol-javoblar