Никоҳим масаласи

Ассалому алайкум! Мени биринчи турмушим бўлмаган. Бир инсон билан турмуш қуришни ният қилдик. Уларни хам аввалги турмушлари бўлмаганлиги сабабли фақат никох ўқитиб яшамоқчи эдик. Чунки катта тўйни улар хам мен хам кўрдик. Уларда хам менда хам фарзандлар бор. Шу сабабли ота онадан розилик олиб никох ўқиттирдик. Бизни никохлаган домла мен гувохга ўтаман деб айтдилар. Аммо ўша пайтда мен томондан гувох йўқ эди. Домла сиз учун хам гувох бўламан деб айтдилар. Шу никохимиз тўғрими? Негадир кўнглим ғаш. Шунга аниқлик киритиб беринглар. Фарзандли бўлиш ниятимиз бор. Шунинг учун халол никохдан солих фарзандни ният қилган эдим. Жавоб учун олдиндан раҳмат.
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
- Ва алайкум ассалом! Ниокҳда келин куёв ва яна икки эркак ёки бир эркак икки аёл бўлиши шарт. Ундан ками билан никоҳ боғланмайди. Гувоҳлар балоғатга етган бўлиши ҳам керак. Валлоҳу аълам!

26 Май 2022, 02:23 | Савол-жавоблар | 152 | Турли саволлар
|
Boshqa savol-javoblar