Мени ҳолатимда қурбонлик

Ассалому алайкум! мен арендага машина олганман ва ўзимни хам машинам бор. Нархи 2000$лик. Уни сухой арендага берганман, уни пулини олиб бунга қўшиб бериш учун ва уйланиш мақсадига мебель олиб қўйганман 1500$лик, манга хам қурбонлик вожиб боладими?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Бунинг учун молингизни ҳисоб қилишингиз керак бўлади. Агар молингиз қурбонлик нисобига етган бўлса вожиб бўлади. Қурбонлик нисоби қуйидагича ҳисоб қилинади: Номий (ўсиб турувчи) бўлмаган, тижорат мақсадида бўлмай ўғиллар учун сотиб олинган қуруқ ерлар, (ўзи ўтирган уйининг ёнидаги хоналардан ташқари) ижарага берилмай бўш турган уйлар, ўғил-қизга бериш мақсадида олиб қўйилиб, уларга мулк қилиб берилмаган сеп-сидириғлар (агар уларга мулк қилиб берилган бўлса, олган ўғил қизларнинг нисобига ҳисоб қилинади), ҳеч вақт истеъмол қилинмайдиган сувенир ва идишлар, телевизор ҳам ҳожати аслийдан ташқари мол ҳисобланади. Бундан қарзлар маблағла чиқариб ташланади. Шунда молларнинг миқдори 85 грамм тилланинг қийматича ва ундан ортиқ бўлса, мол нисобга етган бўлади. 2021 йилга нисобнинг миқдори сўмда 27.200.200 деб белгаланган. Кимнинг ҳожати аслийсидан ташқари юқорида зикр қилинган нарсалари бор бўлиб, закот нисобига етса, ундай кишиларга закот олиш жоиз эмас. Лекин, зиммасига қурбонлик қилиш, ҳамда фитр садақасини бериш вожиб бўлади. Шунингдек бу нисоб бошқа садақа олмаслик (ҳадя бўлса жоиз), назр қилинган гўштни емаслик, назр қилинган нарсаларни олмаслик кераклик каби масалаларга тааллуқли бўлади. Валлоҳу аълам!

7 Май 2022, 04:48 | Савол-жавоблар | 150 | Ақийда
|
Boshqa savol-javoblar