Ҳақни адо қилиш

Ассалому алайкум! Сизларга мурожаат қилишимнинг асосий сабаби ўзга юртда яшаётган 2та ўзбек оилалари билан содир бўлган вазият бўлди. Бир куни 1-оиланинг машинасини 2-оила вакиласи ҳеч кимдан рухсат сўрамасдан (яъни машинани ҳайдасам майлими? демасдан), огоҳлантирмасдан ҳайдаб кетади ва йўлда катта автоҳалокат содир қилади. Алҳамдулиллаҳ ичидаги инсонлар соғ. Лекин машина ачинарли аҳволда (суғурта вакиллари ҳам тузатишга имкон йўқ деб баҳолашган). Эгаси бўлган 1-оилага автоҳалокатдан сўнггина эълон қилишади. 1-оила аъзолари бундай вазиятдан табиийки "Шок"га тушишади. Чунки э йўқ бе йўқ машинангиз дабдала бўлди деган хабардан. Масала ҳақни шаръий йўл билан қандай талаб қилиш ва адо қилиш ҳақида? Бунинг орқасидан бошқа зарарлари ҳам бор. 1- Яъни у ерда машинани суғурта қилишда чегирмалар бўлади(яхши ҳайдовчиларга). Шу воқеа сабаб 1-оиланинг суғурталаш нархи яна оширилади, яъни 3 йил ичида 1800$ кўп тўлайди, сабаби унинг машинаси авария бўлди. 2- Бошқа машина сотиб олганда қўшимча солиқ тўланади (қанчадур). 1-оиланинг машинаси ҳолатидақа машиналар 18000$-19000$ атрофида экан.(Ҳолати деганда йили ва ташқи кўринишидаги чақа-чуқалари. Лекин механик қисмлари авария бўлмаган, аъло даражада). Ундан яхшироқ ҳолатдаги (яъни йили янги ва ташқи кўриниши аъло. Улар ҳам авария бўлмаган) машиналар 23000$-25000$ атрофида. Яна у юртда аниқ текширилган машиналар махсус Автосалонлардан олинар экан. (Автосалонлардагилар кафолатли ва машина тарихи алдовларсиз тўлиқ маълумоти билан). Махсус автосалонлардан олинмаган машиналарни аукционда арзонга олса бўларкан, лекин у машиналарга кафолат йўқ экан (булари беркитинча ремонт қилинган ва айбли машиналар, сувда чўккан ва х.к). 1-оила машинасини махсус автосалондан олишган экан. 1-оила махсус автосалонлардан ўзга жойлардан машина олмайман, чунки уларга кафолат йўқ, машинада эса менинг оилам хавфсиз бўлишини истайман деябди. 1. Энди 1-оила худди ўзиникига яқин ҳолатдаги машина (русуми бир хил)ни махсус автосалонлардан топиб олдиришга ҳаққи борми? 2. Суғурта масаласидаги зарарни қоплашчи? Кимнинг зиммасига? 3. Олинган машинани қўшимча солиқларичи? Уни ким тўлайди? Қандай талаб қилиниши ва қандай адо этилиши керак? Шариатнинг ҳукми қандай? (Қўшимча маълумот: Воқеа содир бўлган жойга полиция ҳам келган. 2-оиланинг илтимоси билан ва ўзга юртдаги мусулмон биродарим катта зарарга кириб кетмасин деб 1-оила аъзоси Полициянинг "рухсат берганмисиз?" деган саволига, "Ҳа мен рухсат берганман" деб ёлғон гувоҳлик беради. Агар ростини (яъни "рухсат сўрамасдан" ҳайдаб кетган деб) айтганда 2-оила аъзосини қамаб қўйиб катта жаримага тортарди. 1-оиланинг гувоҳлиги асосида суғурта ҳам машинанинг маълум бир қисм (яъни 11600$)ни қоплаб берибди ) 2-оила нималарни тўлаб бериши керак? Ва 1-оиланинг талаби асослими? зарарни зарар етказган тўлайди. Унинг зиммасида.
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
- Ва алайкум ассалом! Ҳамма зарарни зарар етказган тўлайди. Унинг зиммасида. Валлоҳу аълам!

7 Май 2022, 05:10 | Савол-жавоблар | 152 | Молия ва тижорат
|
Boshqa savol-javoblar