Азон айтишдаги хатоликлар
Ассалому алайкум! Азон айтишдаги хатоликлар Азон сўзларини ўнта жойда нотўғри айтиш ҳаром ва қасдан айтилганда куфр хавфи бор: 1. “Аллоҳу акбар”нинг “ҳамза”сини (“алиф” (أ) ҳарфини) чўзиш 2. “Акбар”нинг “бо”сини (“бе” (ب) ҳарфини) “Акбаар”деб чўзиш 3. “Ашҳаду”ни “Ашҳааду” деб “ҳа” (ه)сини чўзиш 4. “Ашҳаду”нинг ҳойи ҳавваз ҳарфини ҳойи ҳуттий ҳарфига (яъни, “ه”ни “ح”га айлантириб) айтиш 5. “Лаа илааҳа иллаллоҳу”нинг “илло”сини ташдидсиз, яъни битта “лом” билан айтиш 6. “Ҳаййа”нинг “йа”сини чўзиб “ҳаййаа” дейишлик 7. “Ҳаййа”нинг ҳойи ҳуттий ҳарфини ҳойи ҳаввазга алиштириб айтиш (яъни, “ح”ни “ه”га ўзгартириш) 8. “Фалааҳ”нинг охиридаги ҳойи ҳуттий ҳарфини ҳам ҳойи ҳаввазга алиштириб айтиш 9. “Ҳаййа ъалал фалааҳ”нинг ўрнига “Ҳаййа ъалал афлаҳ” дейишлик 10. “Ҳаййа”нинг “ҳаййа”сини ташдидсиз, яъни битта “ёй” билан айтишлик. Чаҳор китобидан. Шу тўғрими?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Ҳаром, куфр дейиш жуда қийин иш, албатта ўта даражада қўпол хато ҳисобланади. Сиз айтгандек баъзи бир фатво китобларида куфрга ҳам ҳукм қилинган. Валлоҳу аълам!
7 Май 2022, 05:21 | Савол-жавоблар | 146 | Долзарб саволлар