Абубакр исмини қўйиб бўлмайдими

Ассалому алайкум! Яқинда жума намозида имом маърузалари охирида бир биродаримиздан дуо сўраб янги туғилган фарзандимизга Абубакр деб исм қўйдик шу фарзандимизни дуо қилиб қўйсангиз деб илтимос келиб тушди. Имом айтдиларки бу исмни алмаштиринг Абубакр исм эмас деб айтиб ўтдилар. Агар фарзандга шу исмни қўйилган бўлса алмаштириш керакми?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Бакр, ҳар бир ишда илғор, пешқадам маъносини билдиради. Абу эса шу пешқадамликнинг соҳиби дегани.   Ўзгартириш шарт эмас. Валлоҳу аълам!

12 Май 2022, 02:12 | Савол-жавоблар | 152 | Турли саволлар
|
Boshqa savol-javoblar