Аввалги қарзни қайтариш

Ассалому алайкум! Илмингиз зиёда бўлсин. Саволим шуки аввлар ибодатдан узоқда бўлганим учунми бировнинг ҳақидан қўрқмас эдим. Ҳозирги вақтда жудаям афсусдаман, шуларни қайтариш нийятидаман. Шунга саволим шуки қайтаришим олдинги ҳисобларга ҳозирги ҳисоблар тўғри келмайди, валюта курсида ҳисоблаб қайтарсам бўладими ёки ўша вақтда қанча бўлган бўлса шунчами? Қарз бўлиб бермай кетганларим ҳам бор уларникичи? Улар олишни исташмасачи охиратга қолиб кетадими? Бундан буёғи фақат яхши амаллар қилмоқчиман, кўплаб эҳсонлар қилсам булар ижобат бўлмай қоладими? Афсус ва қўрқудаман тўғри йўл кўрсатинглар илтимос.
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
- Ва алайкум ассалом! Қарзни олаётганда қўшиб беришни шартлашмаганингиз учун чиройли тарзда қайтараверинг. Валлоҳу аълам!

7 Май 2022, 05:32 | Савол-жавоблар | 149 | Молия ва тижорат
|
Boshqa savol-javoblar