Машина олишда пул етмай қолди

Ассалому алейкйм! Биз яқинда машина олдик ва етмаган пулига танишимизга мурожаат қилдик(у одам машина олди бердиси билан шуғулланади). Биз машина сотиб олаётганда машинани ўзимиз топдик ва у одам бизга фақат етмаган суммани бериб турди. Лекин хисоб қилинаётганда суммани устига яна қўшиб(мисол-1000$ берган дейлик, шуни 1100$) хисоблади ва буни 25% кўпайтириб, берилиши керак бўлган ойларга бўлинди. Буни сабабини сўраганимизда(яъни нега 1100 хисобланди) “Агар дўкондан нарса сотиб олсангиз, устидаги қўйилган наценка билан сотиб оласизку, буям худди шу сингари" деган жавобни олдик. Саволим қуйидагича: Бу савдомиз тақсит савдосига кирадими? 2). Таксит савдосининг шартлари 2-бандида “Савдо моли сотувчи ёки вакилининг мулкида бўлиш керак” деган жойини ўқиб қолдим. Азиз устозлар шу савдоимиз жоизми, хатолик йўқми?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
- Ва алайкум ассалом! Бу тақситга кирмайди. Бу пул бериб устама олиш ҳисобланиб, судхўрликдир. Валлоҳу аълам!

27 Июл 2022, 16:26 | Савол-жавоблар | 138 | Ҳалол ва ҳаром
|
Boshqa savol-javoblar