Ризқ сўраш

Ассалому алайкум! Мени касбим ҳайдовчилик ёшим 25да. Оилада ҳозир ота-онам, опам ва мен яшаймиз. Опаларимни турмушга берганимиздан сўнг ҳамма уй рўзғор ишлари бемор онамга қолди. Шунинг учун бу йил мени уйлантиришмоқчи. Аммо бўйнимизда оз мунча қарзимиз бор. Тўй ҳаражатлари, қарз, онамнинг даволаниш ҳаражатлари учун астойдил ишлаяпман. Мен шунинг учун Аллоҳдан ҳар куни баракали ҳалол ризқ сўраб йўлга чиқаман. Ҳар кун 5 маҳал намозни қолдирмай ўқишга ҳаракат қиламан. Аллоҳдан кўпроқ, баракали ва ҳалол ризқ сўраш учун қандай дуоларни ўқишим керак? Махсус ризқ сўраш учун дуолар борми? 
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Кўп истиғфор айтинг. Валлоҳу аълам!

7 Май 2022, 06:04 | Савол-жавоблар | 154 | Турли саволлар
|
Boshqa savol-javoblar