Талабалар намозига давлатимизнинг тўсқинлиги борми?
Ассалому алайкум! Мен бироз мушкул ҳолатдаман. Охирги вақтларда онам билан бироз муроса қила олмаяпман. Бундан бир неча кун олдин қариндошларимникига меҳмон бўлиб боргандик. Шунда Бобом(онамнинг отаси) телевизорда кўрганмишки бир талаба йигитнинг телефонидан диний нарсалар чиқибдида ўқишдан ҳайдаб юборишибди. Ва шу куни уйга келгач онам менга танбеҳ бериб: "Ҳозир замон қалтис. Телефонингда ҳамма диний нарсани ўчир. Биронтанинг олдида диндан гапирма" — дедиларда ўчиртирдилар. Бугун эса биринчи марта имкон бўлиб бир дўстимнинг ижарада турадиган уйига бориб пешинни ўқигандим. Бунга ҳам эътироз билдирдилар. Қандай бўлсаям уйга келиб ўқишимни буюрдилар ва ҳатто: "Дўстинг ҳам душманлик қилиб ушлаб бериши мумкин" — дедилар. Онамнинг қўрқуви ўринлими? Юртимизда талаба ларнинг намоз ўқишини билишса ёки милицияга топширишса биздек намозхон талабалар ўқишдан ҳайдалиши ва жавобгарликка тортилиши мумкинми?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Бундай “намозга таъқиқ” деган нарса йўқ. Валлоҳу аълам!
7 Май 2022, 06:15 | Савол-жавоблар | 155 | Намоз
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Бундай “намозга таъқиқ” деган нарса йўқ. Валлоҳу аълам!
7 Май 2022, 06:15 | Савол-жавоблар | 155 | Намоз