Мухлислик

Ассалому алайкум! Мен бир ерда қуйидаги нарсани ўқиб қолдим.
Аввало Мухлис калимаси ҳақида: Бу сўз араб тилидаги ахласа юхлису феълидаги Ихлосни масдари, яъни Ихлос қилувчи! Хўп, энди Ихлос бу – барча амалларни фақат Аллоҳ учун қилиш, Аллоҳга шерикларни аралаштирмай ажратиш демакдир. Мухлислик, ихлос қилишлик, шериклардан поклаш фақат Аллоҳ таъоло учунгина бўлади. Фалон канал мухлиси, фалончини мухлиси, фалон камандани мухлиси, деган иборалар тўғри эмас! Ихлос махлуқлар учунмас, Холиқ бўлган Аллоҳ учундир, Мухлислик ҳам фақат Роббул аламийнга бўлади!
Аллоҳ ўзига Мухлислик қилишга чақириб, Қуръонда Бақара сураси 139-оятда марҳамат қилади: Айт: «Биз билан Аллоҳ ҳақида тортишасизми?! Ва ҳолбуки, У бизнинг Роббимиз ва сизнинг Роббингиз, бизнинг ўз амалларимиз бор, сизнинг ўз амалларингиз бор. Ва биз Унга Мухлисмиз»— Шу ерда келтирилган фикрлар тўғрими? Нима бизлар сиз азиз устозларга, шайхимизга (Аллоҳ раҳмат қилсин) ёки сайтларингизга нисбаттан ушбу «Мухлис» калимасини ишлатишимиз тўғри эмасми?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
Ва алайкум ассалом! Инсон олимларга бўлган муҳаббатини ҳам холис Аллоҳ учун қилгани сабабидан ҳам мухлис деб аталади. Валлоҳу аълам!

26 Май 2022, 12:36 | Савол-жавоблар | 129 | Долзарб саволлар
|
Boshqa savol-javoblar