Ойликни кам бериш

Ассалому алайкум! Бир корхонада ишчи ишлайди. У ҳужжатда ёзилганидан анча кам ойлик олади. Шу ишимиз тўғрими? Яъни ҳужжатда мисол учун 1.300.000 ёзилган бўлсаю биз 1.000.000 сўм берсак тўғри иш қилган бўламизми? Шу савол кўнглимга нотинчлик туғдирди.
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:مَنْ غَشَّ فَلَيْسَ مِنِّي «Ким алдаса, мендан эмас!» деганлар. Валлоҳу аълам!

7 Май 2022, 06:37 | Савол-жавоблар | 153 | Молия ва тижорат
|
Boshqa savol-javoblar