Фитна чиқиб қолмаслик учун
Ассалому алайкум! Мен имкон борича таҳажжуд намозига турушликка ҳаракат қиламан. Шунинг учун Хуфтон намозидан сўнг витрни уйда ўқимоқчи бўлиб масжиддан чиқиб кетаётганимда менга нисбатан ёмон гумон бўлиб қолмаслиги ёки фитна чиқмаслиги учун ҳамма жамоат бўлиб витрни ўқишга турганида мен бирор қазо ёки нафл намоз ўқисам жоизми? (Масалан шомни қазисини). Чунки ҳозир витрни ўқиш жоиз эмас деган фитначи фирқалар ҳам чиқмоқда. Инсонлар мени ҳам ўшалардан деб ўйлашмасин деб шу саволни бераяпман. Менга маслаҳат беринглар.
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Нафл ўқий олмайсиз, чунки уч ракъатли нафл йўқ. Гумон қиладиган бўлса, шомни қазосини ўқиётганингизда ҳам қилаверишади. Сиз аввалги витрдарнинг қазосини ўқишингиз мумкин. Валлоҳу аълам!
7 Май 2022, 06:37 | Савол-жавоблар | 168 | Бошқа ибодатлар