Намозда аёллар қиём ҳолатида

Ассалому алайкум! Муҳтарам ҳазратимиз Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф жаноблари (Аллоҳ рози бўлсин улардан)нинг "Мўминнинг меърожи-муфассал намоз китоби" дея номланган китобларини ўқиб бошладим. Унда бир нарсани ўргандим, яъни билар эдимки эркаклар қиём ҳолида ўнг қўли бош бармоғи ва жинжилоғи билан ошиғини ушлаб туради. Аёллар ҳам худди шундай ҳолда қўлларини сийналарининг устига қўйиши айтилган экан. Мен намозда шунчаки ўнг қўлим кафтини чап қўлим кафти устига қўяр эдим. Бу ҳолат хатоми?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Бу ҳам жоиз. Валлоҳу аълам!

7 Май 2022, 06:48 | Савол-жавоблар | 165 | Намоз
|
Boshqa savol-javoblar