Намоз қазо бӯлиб қолса

Ассалому алайкум! Агар бирор инсонни тишидан қон чиқиб тo‘хтамаса ва у одам таҳорат ололмаса намозлари қазо бo‘либ қолса бу учун гуноҳ ёзиладими? Ахир одам o‘зи хохламадику бундай бo‘лишини?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Қон тўхтамаса ҳам таҳорат олиб намозни вақтида ўқиш шарт. Бундай одамни соҳиби узр дейилади. Намозни қолдиришга узр йўқ. Валлоҳу аълам!

7 Май 2022, 06:48 | Савол-жавоблар | 146 | Намоз
|
Boshqa savol-javoblar