Намозимни туриб ўқидим

Ассалому алайкум! Ўғлимни гимнастика тўғарагига обораман. Уйдан соат 4 бўмасдан чиқиб кетиб ва 6 дан кейин кириб келдим. Бу вақт оралиғида аср намозини вақти ўтиб кетади деб ўйладим. Ўша жойда намозими ўқиволдим. Тахоратим бориди. Намозни тик туриб қибла тарафга мато қўйиб (ўғлимни шапкасини) ўша жойга сажда қилдим руку вақти озгина эгилдим. Оёқ киймимни ечиб устига турволдим. Шунақилиб намозими ўқидим. Ўқиган намозим дурустмикин?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
- Ва алайкум ассалом! Дуруст эмас. Намознинг қадри шунчаликми? Қазосини ўқиб олинг. Валлоҳу аълам!

7 Май 2022, 07:10 | Савол-жавоблар | 170 | Ибодатлар
|
Boshqa savol-javoblar