Ҳақдорларни дуо қилиш

Ассалому алайкум! Устоз мен шундай дуо қилишим жоизми иншАллоҳ ижобат етиладими? Эй роббим қиёматда менинг устимдан даво қилгувчиларни Ўзинг рози қилгин улар қиёматда менинг устимдан даво қилмасинлар албатта Ўзинг хисоб китоб қилгувчиларнинг улуғидирсан. Мисол мен кимлардандир озгина қарзим бор бўлса ёки қолиб кетган бўлса ёки эсимдан чиқиб кетганлари бордир ёки мисол топа олмай юрганларим бор. Асли улар арзимаган чақа лекин қарз масаласи жуда оғир. Шунинг учун ушбу дуони айтиб ва савоб умид қилмасдан қиёматда менинг устимдан даво қилувчиларнинг номаи амолларига ёздиргил деб ора орада эхсон қилиб дуо қилсам бўладими? 
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Аллоҳ банда билан банданинг орасидаги олди-бердига аралашмайди. Шунинг учун олди-бердини ёзиб қўйиш муҳим бўлгани учун Қуръони каримда бир бет тўлиқ олди-бердини ёзишга тарғиб қилинган. Эсингизда йўқлари томондан эҳсон қилиб туришингиз яхши иш. Ҳар бир муомалани деталигача ёзишни йўлга қўйиш керак. Одамлар нима деб ном қўйиб олишса ҳам парво қилмаслик керак. Валлоҳу аълам!

7 Май 2022, 07:21 | Савол-жавоблар | 151 | Дуолар
|
Boshqa savol-javoblar