Молни бошига уриб хушсизлатиб кейин сўйиш
Ассалому Алайкум! Мол сўйишда жуда кўп ҳолатга дуч келаман ва баҳсли бир савол бўлиб келмоқда. Молни сўйишдан аввал унинг бошига "ҳаром магиз дейилади манимча" қаттиқ жисм билан урилади ва мол оёқлари бўшашиб йиқилади, карахт бўлганиданми билмадим, ундан кейин бемамол сўйишади. Бундай сўйиш мумкинми?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
- Ва алайкум ассалом! Бундай қилиш жоиз эмас. Ғарб мамлакатларининг аксарида ҳайвонни сўйишдан олдин унинг бошига отади (зарба билан карахт ҳолатга келтиради ёки ҳушини йўқотиши учун гангитиб қўйилади). Шундай ҳолатда ҳайвон қаршилик кўрсатмайди ва технологик жараёнларни ҳам секинлаштирмайди. Бундай услуб инсонпарварлик дея баҳоланади. Ҳайвон ўлими олдида азоб чекмайди, деб ишонилади. Бироқ, Олмонияда ўтказилган тадқиқот - мусулмонлардан барча айбловларни олиб ташлаш учун ажойиб натижаларни кўрсатди.
Олмониянинг Ганновер университети Ветеринар медицина мактабида чуқур тадқиқотлар ўтказилди. Тадқиқотга ўзининг ёрдамчиси доктор Хазим биргаликда профессор Вильгелм Шульц раҳбарлик қилди.
Тадқиқот: “Оддий йўл (шокотерапия) ва анъанавий (шаърий) услублар билан сўйишда қўй ва бузоқларни азобланиш аломатларини аниқлаш”, деб номланади.
Тадқиқот ғарб олимлари учун кутилмаган натижаларни берди. Маълумотлар шуни кўрсатдики, инсонпарвар ва азоб бермайдиган услуб - бу исломий сўйиш услуби экан.
Тадқиқотни ўтказиш учун олимлар бир нечта электродларни ҳайвоннинг бош суягига, миянинг турли жойларига жойлаштириб чиқишди. Орадан бир неча ҳафта ўтгач, баъзи ҳайвонлар исломий талабларга кўра сўйилди, бошқалари эса, Captive Bolt Pistol шокка солувчи терапия услубида сўйилди. Тадқиқот жараёнида электроэнцефалограф (ЭЭГ) ва электрокардиограмма (ЭКГ) сўйиш вақтида мия ва юрак фаолияти ҳолатини қайд қилиб борди. Ва қуйидаги натижалар олинди. Шокка солувчи услуб1. Ҳайвонга зарба берилган ва у ҳушидан кетган ҳолатда эса, зарбадан сўнг ЭЭГ қаттиқ оғриқ бўлганини кўрсатди.2. Шаърий йўл билан сўйилган ҳайвондан фарқли ўлароқ, бу ҳайвонларнинг юраги олдин тўхтаб қолди. Бу эса гўштда қон миқдорининг сақланиб қолишига олиб келади ва бу гўшт махсулотларининг таъмига ҳам таъсир кўрсатади.Тадқиқот ғарб услубининг шавфқатсиз эканини кўрсатиб берганидан ташқари, унинг ўта зарарли эканини ҳам очиб берди. Яна бошқа муаммо ҳам бор: бу қорамолларнинг қутуриш касаллиги инсонларга ўтишига сабаб бўлади.Техас университети ва Канада Озиқ-овқат Агентлиги инспекциясида (Canada‘s Food Inspection Agency) иккита бир-бирга боғлиқ бўлмаган тадқиқот ўтказилди. Улар пневматик деб аталаётган услуб жуда хавфли эканини аниқлашди. Мияга отиш натижасида, мия тўқималари ҳайвоннинг бутун танасига тарқалиб кетар экан. Қорамолнинг қутуриш касаллиги унинг бош ва орқа миясида жойлашгани жиддий хавотирларга сабаб бўлмоқда.Жуда кўп ривожланган мамлакатларда йўлга қўйилган электр билан зарба бериш ҳам хавотирга сабаб бўлмоқда. 1953 йили АҚШ қишлоқ хўжалиги департаменти Чикагода ўтказилган ўз тадқиқотлари ҳақида баёнот берган. “Чўчқаларни электр зарби воситаси ёрдамида карахт қилиш тўқималарда азоб туфайли келиб чиқадиган маълум ўзгаришларга олиб келмоқда”.1955 йили Дания Адлия вазирлиги фармойиши чиқди, унда: “Электр билан зарба бериш гўшт, ичакда қон қолиб кетиши, умуртқа бузилишига, тос ва куракларни шок ҳолатига солади. Гўштдаги қон эса, гўштнинг таъми ва ўзининг тез бузилишига олиб келади. Гўшт туз ва қон билан ўзаро таъсир қилса, сўйиш олдидан ҳайвоннинг томирлари тортишиб қолади. Бу ҳам гўшт сифатига таъсир кўрсатади”.1954 йили Буюк Британияда бекон сифатига таъсир қилгани учун мазкур услуб тақиқланган. Электрдан фойдаланиш гўштнинг тез сасишига сабаб экани ҳам қайд қилинган. Электрдан сўнг, маълум бир кислоталарнинг юқори даражада йиғилиши гўштнинг бактериал хусусиятларини ўзгартириб юборади...”Агар ҳайвоннинг бошига қаттиқ зарба берилса, мушакларда тез орада қисқариш юзага келади. Бу эса, озиқ бўладиган суюқликларнинг чиқиб кетишига олиб келади. Бундан ташқари юрак тўсатдан тўхтаб қолса, гўшт тоза бўлиши учун қон чиқиши ҳам тўхтайди”.Ислом оғриқсиз ва инсонпарварлик услубидан ташқари саломатлик учун ҳам энг хавфсиз бўлган ҳайвонларни сўйиш услубини таклиф қилаётгани кўриниб турибди. Валлоҳу аълам!
25 Май 2022, 22:01 | Савол-жавоблар | 155 | Долзарб саволлар