таариқат ҳақида

Ассалому алайкум хазрат,биздаги ба‘зи бир о‘зини аҳли тариқат деб ҳисоблайдиганлар турли хил мас‘алалар билан инсонларни бошини қотирмоқда.Шу мас‘алалардан бири,уларнинг шайхи бошқа шахардаги бир муридининг ог‘зидан гапираётган эмиш.Бошқа муридлар о‘ша муриднинг атрофига йиг‘илиб олишган. Шайх о‘з муридини ог‘зидан гапириши мумкинми? Яна у муридлар бу ҳолатни ко‘риб жазба ҳолатига тушишибди. Бирданига барча мурид жазба ҳолатига тушиши мумкинми? Шу каби ҳолатлар ҳақида батафсил ма‘лумот берсангиз. Агар саволимизга камчилик бо‘лса олдиндан узр со‘раймиз.
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:
- Бу каби гаплар жоҳилликдан бошқа нарса эмас. Бу тоифанинг илмсизлари турли гапларни аввалдан гапиришиб келади. Аммо бу кабисини эшитмаган эдик. Қандай қилиб, шайх муриднинг оғзидан гапириши мумкин? Бу каби гапларни фақат ақлини ишлатмаган одамларгина гапириши мумкин. Жазба масаласи ҳам шу каби. Бу нарсаларни одамларга тушунтириш, тасаввуфга доғ тушираётган мурид ва ашйхларни шарманда қилиш керак.

7 Май 2022, 07:54 | Савол-жавоблар | 150 | Руҳий тарбия
|
Boshqa savol-javoblar