Эшон, тўраларни вазифаси

Ассалому алайкум! Хўжа, Эшон ва Тўра авлодлари хақида ва улари вазифалари хақида тушунча берсангизлар.
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Уларни бошқа мусулмонлардан ортиқ ҳеч қандай вазифаси йўқ. Аллоҳ таоло "Ҳужурот" сурасида марҳамат қилади: يَا أَيُّهَا النَّاسُ إِنَّا خَلَقْنَاكُم مِّن ذَكَرٍ وَأُنثَى وَجَعَلْنَاكُمْ شُعُوبًا وَقَبَائِلَ لِتَعَارَفُوا إِنَّ أَكْرَمَكُمْ عِندَ اللَّهِ أَتْقَاكُمْ إِنَّ اللَّهَ عَلِيمٌ خَبِيرٌ۝ 13. Эй одамлар! Биз сизларни бир эркак ва аёлдан яратдик ва сизларни ўзаро танишишингиз учун халқлар ва қабилалар қилиб қўйдик. Албатта, Аллоҳнинг ҳузурида энг ҳурматлийингиз энг тақводорингиздир. Албатта, Аллоҳ ўта билувчидир, ўта хабардордир.
Уларнинг зиммасига юқоридаги оятдаги тақводорларнинг пешвоси бўлиши масъулити бор. Улар бошқалардан кўра осонроқ бу мақомларга эришишади. Чунки Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ва саҳобалар ўз авлод зурриёдлари ҳақида жуда кўп дуо қилганлар. Дуоларининг таъсири яққол кўриниб туради. Аммо уни суитеъмол қилиб обрўсини ўртага қўйиб тирикчилик қилиш мутлақо жоиз эмас. Сизни биз ундай қилади деб айтмаймиз, Аллоҳ сақласин, лекин шундай қилаётганлар учраб турар экан. Валлоҳу аълам!

7 Май 2022, 08:05 | Савол-жавоблар | 144 | Руҳий тарбия
|
Boshqa savol-javoblar