Европа давлатида намоз вақти

Ассалому алайкум! Мен Стокгольм шахридаман. Стокгольм Ислом кенгашининг расмий намоз вақтлари стандард Шофи, Малики ва Ханбали мазхаблари бўйича. Ханафий мазхаби билан фарқи бор. Муслим про деган программада 2 сидан бирини танлашингиз мумкин. Яъни стандард 3 мазхаб Стокгольмни расмий вақти ёки ҳанафий мазхабини вақти, соатида фарқи бор. Бу ерда кун ёзда узун қишда эса қисқа бўлади. Саволим шуки намозни бу ерни расмий вақтларига қараб ўкишимиз керакми? Яъни ҳанафий мазхабини вақти бўлмаган вақтлар билан ёки ўша программадаги ҳанафий мазхабини вақти биланми? Бу ерда кун ёзда узун қишда эса қисқа бўлади.
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Жамоат қайси бирини танласа сиз ҳам ўшалар билан бирга бўлинг. Ёлғиз ўқийдиган бўлсангиз ҳанафий вақтини олинг. Пешинни уч мазҳабда асрнинг вақти кириди дейилган вақтдан кечиктирманг. Валлоҳу аълам!

7 Май 2022, 08:05 | Савол-жавоблар | 175 | Намоз
|
Boshqa savol-javoblar