Огоҳ этиш

Ассалому алайкум! Биз эшик ва ром ишлаб чиқарамиз. Шунда бир масала бўляпти. Қурилиш фирмаси бинони ярмини бизага ярмини бошқа цехга(кимлигини билмайман) заказ берибди. Ўша цех жудаям сифатсиз ишлаб берибди. Буни ром ишлаб чиқариш билан шуғулланадиган одам кўра олади. Мени ўйлантираётган нарса шу хақида қурилиш фирмасини огохлантирсам ғийбат, рақобатчини кўролмаслик ёки бошқа савдо қоидаларига тўғри келмайдиган жойи йўқми? Қурилиш фирмаси биза билан сифати жудаям яхши бўлиши керак деб шартнома қилгандим. Ўйлашимча уларга хам шундай шарт қўйган бўлиши керак. Шунга қурилиш фирмасини огоҳлатирмоқчи эдим. Огоҳлантирсам бўладими?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Бунда ниятингизга қаралади. Холис бўлсангиз ва сизни айтишингиз бирор фойда келтиришига аниқ иқрор бўлсангиз албатта исбот далиллар билан ўша рақобатчингизни огоҳлантиришингиз мумкин. Хулоса чиқармаса қурилиш эгасига ҳам айтишингиз мумкин. Валлоҳу аълам!

7 Май 2022, 08:16 | Савол-жавоблар | 142 | Молия ва тижорат
|
Boshqa savol-javoblar