Фирибгарга билмасдан пул бермоқ

Ассалому алайкум! Саволимнинг қисқача мазмуни шундан иборат, бугун мендан бир инсон келиб тушликка пули йўқлигини ва онасини шифокорга олиб келганини ва келишилган жойга биров пул обкелиши керак бўлган ва келмаганини айтиб, Худо йўлида қарз олди. Мени кўнглимда бироз шубха бўлди. Ёнимда пул борлиги сабабли ва бу Аллоҳни синови бўлсачи деб қайтармаслигини билсам хам қарз пул беравердим. Қилган ишим тўғрими? Бу қилган ишимга ажр бериладими ин ша Аллоҳ?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
- Ва алайкум ассалом! Сиз ниятингизга яраша савоб олаверасиз. Валлоҳу аълам!

7 Май 2022, 08:38 | Савол-жавоблар | 150 | Долзарб саволлар
|
Boshqa savol-javoblar