Тармоқли маркетингдан топилган маблағга умрага бориш

Ассалому алайкум! Саволим ноўрин бўлган бўлса узр. Тармоқли маркетинг орқали топилган маблағга умра каби ибодатларни адо этса қабул бўладими? Маҳсулотларимиз чинданам инсонларга фойда беради деб бу иш билан шуғулланишни тўхтатмаятган инсонни қандай қилиб бу йўлдан қайтариш мумкин. Тармоққа қўшилмаган ҳолда ушбу маҳсулотларни бошқаларга тавсия қилаётган инсон гуноҳга шерик бўладими? Олдиндан раҳмат!
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
- Ва алайкум ассалом! Фойдали бўлса у маҳсулотдан сотиб олиш жоиз. ўзи бошқага сотиши ҳам жоиз, лекин ҳеч қандай иш қилмасдан бир бор далолат қилиб қўйгани учун ҳиссага ўтириб олиш шаръан ҳаром ҳисобланади. ундан тушгани ҳам, ундай маблағдан қилинган ҳаж ва умралар зиммадан адо бўлгани билан савоби бўлмайди. Валлоҳу аълам!

26 Май 2022, 03:06 | Савол-жавоблар | 143 | Оила ва турмуш
|
Boshqa savol-javoblar