Бемор одамни хизмати

Ассалому алайкум! Бир отанинг жавоб тополмаган саволи, илтимос ёритиб берсангизлар. Хатто эркаклар хам бировнинг авратига қараши мумкин эмас. Агар бир фарзанд ногирон, сал ақли заиф бўлса, ўзини авратини туклардан тозалолмаса, ака-укаларидан биронтаси тозалаб қўйса бўладими ёки тозаламаслик керакми?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Қўлига қўлқоп кийиб, унга қарамасдан аёллар туклардан тозаланишда истеъмол қиладиган нарсани суртиб қўйиб, кейин тозалаб қўйиши мумкин. Валлоҳу аълам!

7 Май 2022, 08:38 | Савол-жавоблар | 150 | Оила ва турмуш
|
Boshqa savol-javoblar