Ушбу пуллар ҳалолми?

Ассалому алайкум! Бир сайт бор. Сайтнинг шарти шундан иборатки, мен бирон қўшимни охиригача тинглайман ва шунчаки ёқди ёқмади деб баҳо қўяман. Сайт шу учун менга пул тўлайди. Сайтда иштирокчини даражаси бўлади, бошлангичларга кам пул берилади, даража ошгач пул бериш миқдори ҳам ошади. Ушбу даражани сотиб олиш ҳам мумкин. Сайт честний тўлайдиган сайт. "Машеник" эмас. Ушбу сайтда даража сотиб олиб, қўшиқ эшитиб ва уни баҳолаб ишлаган пулим ҳалол бўладими?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Сиз буни қўйиб ўзингизга ҳам мусулмонларга ҳам манфаатли иш билан шуғулланинг. Дунёда фасод ва фахшнинг тарқалишига сабабчи бўлиб қолманг. Валлоҳу аълам!

13 Май 2022, 06:55 | Савол-жавоблар | 160 | Ҳалол ва ҳаром
|
Boshqa savol-javoblar