Талаба ёки ўқувчига ёрдам бериб олинган пул

Ассалому алайкум! Университетлардаги баъзи ҳолатларни кўриб, қуйидаги саволларга жавоб олишни истадим. Мен Университетда ўқийман, агар мени олдимга бирон-бир талаба келиб, унга қайсидир фандан топшириқни бажаришда ёрдам беришимни сўраса ва мен у талабага топшириқларини бажариб, фандан ўтишига ёрдам берсам, кейин эса у талаба ўз ихтиёри билан "менга ёрдам бердингиз, манна бу пулни олинг" деб менга пул берса. У пул мен учун ҳалолми? 2. Агар юқоридаги ҳолат такрорланиб, мендан ёрдам сўраган талабага "топшириқларнгизни бажаришда ёрдам беришим учун менга фалонча пул берасиз" десам, кейин у талаба рози бўлиб менга пул берса. Бундай холда олган пулим ҳалолми? 
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! 1). Институт талабига биноан у қилиш  керак бўлган ишни сиз қилиб берсангиз жоиз эмас. 2). Репетиторлик қилсангиз ҳақ олишингиз мумкин. Валлоҳу аълам!

7 Май 2022, 09:00 | Савол-жавоблар | 145 | Ҳалол ва ҳаром
|
Boshqa savol-javoblar