Бувим намоз ўқимаганлар
Ассалому алейкум! Бувим оламдан ўтганлар, жуда яхши муслима аёл эдилар, лекин намоз ўқимаганлар. Қизлари ва неваралари ўлган бувимга намоз савобларини қандай юборсак бўлади. Қандай аммалар қилсак бувимга намоз ўқиганлик савоблари тегади?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Намоз ўқимаслик Аллоҳнинг наздида энг оғир гуноҳ. Аллоҳ таоло "Мааъуун" сурасида марҳамат қилади: فَوَيْلٌ لِّلْمُصَلِّينَالَّذِينَ هُمْ عَن صَلَاتِهِمْ سَاهُونَ4. Бир «намозхонлар»га вайл бўлсинки… 5. Улар намозларини унутувчилардир.Халқимизга намоз ўқимаслик инсонни дўзахи бўлишига кифоя қилувчи иш эканлигини билдириш вақт келди. Акс ҳолда ўзларини хулқи гўзал ёки эҳсонларини эътиборга олиб алданиб юрганларини ёки ўзларини ўзи алдаб юрганларнини айтмаганлигимиз учун охиратда жавобгарликка тортилмайлик. Чунки энг хатарли иш инсон ўзи касал бўлиб, касаллигини билмаслиги ёки тан олмаслигидир. Шариатимизда адо қилинмаган намоз ва рўзаларни фидяси жорий қилган. Фидя деб сайтимиз “Излаш хизмати”дан фойдаланинг. Валлоҳу аълам!
7 Май 2022, 09:00 | Савол-жавоблар | 152 | Намоз