Қайнонага болани олдиришга мажбурлаш

Ассалому алайкум! Ман хозиги пайтда хомиладирман, ойижон қайнонам болани туғмайсан дедилар. Ман туғаман деб ота ховлимга кетдим, қайнона ойижон манга шарт қўйдила ёки бола ёки турмуш ўртоғини танла дедилар. Энди ман нима қилай? Манга тўғри йўл кўрсатинглар.
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
Ваалайкум ассалом! Болани олдириш гуноҳи кабира, бундан Аллоҳни ғазабига дучор бўлинади. Бундай ўринларда қайнона тугул эрга ҳам итоат қилинмайди. Аммо ошкора қарши чиқиш жоҳил инсонни ҳамиятини қўзғайди. Шунинг учун сукут қилиш энг яхши даво. Бошқаларга айтиб ўтиришни ҳожати йўқ. Аммо қайнонангиз ҳурмат қилган бирор аҳли илм бўлса ўша одамни ўртага қўйиб тушунтиришингиз мумкин. Бошқа ҳеч қандай ҳаркат қилманг. Валлоҳу аълам!

26 Май 2022, 04:55 | Савол-жавоблар | 142 | Оила ва турмуш
|
Boshqa savol-javoblar