Намозми ёки ота-она хизмати

Ассалому алайкум! Ҳаётда шундай вазиатлар бўладики намоз вақти кирган пайт ойимиз ёки отамизга қарашишимиз керак бўлади. Шундай вазиятларда намозни вақтида ўқиш керакми ёки ота-онанинг хизматини қилиш керакми?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Намоз вақти кирганидан чиққунича энг ками бир ёки икки соат бўлади. Энг вақти қисқа намоз шом десак, унда ҳам бир соатдан кам бўламайди. Одамлар намоз вақти дегандан кириш вақт ва 5-10 дақиқани тушинишар экан. Ундай эмас, масалан пешиннинг вақти ҳозирги кунда 12:30(жойига қараб ўзгариши мумкин)дан 16:57гачадир. Бу вақт ичидаги пешинни ўқиб олсангиз бўлди. Ўз вақтида ўқиган ҳисобланасиз. Валлоҳу аълам!

7 Май 2022, 09:11 | Савол-жавоблар | 176 | Намоз
|
Boshqa savol-javoblar