Мусулмон инсон
Ассалому алейкум ва рахматуллохи ва боракатух! Хурматли Устоз, Шайх Хазратлари сизга ва ватандошларимизга кириб келаётган муборак ой хайрли ва офиятли булишини Аллохдан сураб,бир савол билан мурожаат этишга изн бергайсиз. Устоз мусулмоннинг мусулмондаги хакки олтитадир дейилган хадисни укидим.Уламоларимиз мусулмон булишнинг шартларида ёки мусулмонда кандай шартлар булиши керакки улар мусулмон дейиладилар. Рахмат.Ташаккур
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:
- Ислом сўзининг луғавий маъносини луғат илми олимлари, тафсирчилар ва бошқа олимлар чуқур ўрганиб чиққанлар ва бу сўз қуйидаги маъноларни англатишини уқдириб ўтганлар: 1. Ихлос. 2. Турли офатлардан саломат бўлиш.3. Сулҳ ва омонлик. 4. Итоат ва бўйсуниш. Исломнинг шаръий маъносиИслом «Аллоҳ ягона» деб эътиқод қилиб, унга бўйсунмоқлик ва бутун қалб билан унга ихлос қилмоқлик ва Аллоҳ буюрган диний эътиқодга иймон келтирмоқликдир. Қуръони Каримда Ислом ширкка (Аллоҳнинг шериги бор, деб ишонишга) қарши қўйилган. Бошқа оятларда Ислом Аллоҳга ихлос қўйиш ва унга бўйсуниш, итоат қилиш маъноларида ҳам келган. Аллоҳга итоат қилган ва Аллоҳ юборган пай-ғамбар Муҳаммад алайҳиссаломга эргашган киши мусулмон дейилади.
2 Май 2022, 08:17 | Савол-жавоблар | 163 | Ақийда