Дори етказиб бериш

Ассалому алайкум! Мен фирмада логист бўлиб ишлайман. Вазифам дорини ўз вахтида харидорларга етиб боришини таминлаш. Доримиз билишим бўйича халол табиий ўтлардан таёрланган. Доримиз кўп инсонларга фойда бераябди шифо топишмоқда. Доримизни биз реклама орқали сотамиз. Харидорлар рекламани эшитиб бизга қўнғироқ қилади. Операторларимиз уларга маслахат бериб дорини сотишади. Сухбат жараёнида улар ёлғон ишлатишади, дорини сотиш мақсадида. Қанча кўп сотса шунча кўп ойлик олишади. Саволим шуки бу фирмада ишлашим жоизми? Олаётган ойлигим халолми?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Операторларга насиҳат қилинг. Қабул қилишса, қилишмаса бу иш топган пулларининг ҳалол бўлмай қолишига сабаб бўлишини тушунтириб қўйинг. Сизнинг ишингизда ёлғон бўлмаса, олган ойлигингиз ҳалол бўлади. Валлоҳу аълам!

13 Май 2022, 16:07 | Савол-жавоблар | 139 | Ҳалол ва ҳаром
|
Boshqa savol-javoblar