Нега намоз арабий тилда ўқилади?
Ассалому алайкум, ҳурматли Шайх Ҳазратлари! Менинг бир насроний танишим бор. У шундай насроний эдики, “Исо эмас ҳамма сиғинадиган битта Худога сиғинаман”, дер эди. У кўпинча менга "Сиз мусулмонлар нега фақат арабий тилда намоз ўқийсизлар? Нима Худо бошқа тилларни тушунмайдими?", дер эди ва шуни сабаб қилиб олиб, "буни ўша вақтдаги арабларнинг ўзлари шундай қилиб олган, мен шу жиҳатни ҳеч ҳам тушунмайман ва бу нотўғри", дер эди. Мен унга илмим етганча тушунтиришга ҳаракат қилдим. Аммо у ишонмади. Айтингчи, қандай қилиб жавоб берсам тўғри бўлади?
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:
Қуръони Карим араб тилида бўлгани учун намоз ўша китобнинг сураларини ўқиш билан бўлади. Аллоҳ таоло намозда Қуръони Каримдан ўқишни буюрган. Бошқа тилда ундаги маъноларни ифода қилиб бўлмайди.
7 Май 2022, 09:11 | Савол-жавоблар | 185 | Намоз