Такбири таҳримада иккиланиш

Ассалому алайкум! Аср намозига кирганимда шеригим намозни бошлаганини ва рукуга кетаётганини кўриб ўнг тарафига такбири тахримани айтиб, кейин яна такбир айтиб рукуга бордим. Айнан такбири тахримани ўзим эшитадиган даражада айтганимга иккиланиб рукуда тургандим эхтиётан яна бир марта такбир айтдим. Намозим дурустми? Ёки қайта ўқиб олайми?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Қайта ўқиб олинг. Такбир таҳримани тик турган ҳолда айтилади. Валлоҳу аълам!

7 Май 2022, 09:22 | Савол-жавоблар | 159 | Намоз
|
Boshqa savol-javoblar