Ака-ука хам фикр билдиришга хақлими
Ассалому алайкум! Айтайлик, ота-она бўйига етган қиз фарзандига дугонасиникида қолишга ёки кечроқ қайтишга рухсат берди. Табиийки ака ёки ука бундай холда ота-она фикрига қарши чиқиши мумкин. Катталаримиз эса кўпинча “сен аралашма, рухсатни биз берганмиз, сен ўзингни ишингни қилавер” дейишади. Бундай холда кимнинг фикри тўғри?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Ака ука бундай вақтда тадбирли бўлиши керак. Ота-она доим ҳам кўчадаги ёшларнинг ҳолидан хабардор бўлишавермайди. Уларни зеҳнида ўзларининг ёшлик даврдаги ҳолатлар ўрнашиб қолишган. Ухлатувчи дориларни ичириб расво ишларни қилаётган йигит қизларни борлигидан бехабар. Туғилган кун каби синфдошлар ўтиришларида ҳомиладор бўлаётганлар жуда кўп. Ота-оналарнинг кўпи буни билишмайди. Ота-онага хўп деб ака ука ўз билганини қилиш керак. Валлоҳу аълам!
5 Май 2022, 19:40 | Савол-жавоблар | 162 | Оила ва турмуш