Ярашгандан кейин ибодатлар қабул бўладими

Ассалому алайкум! Мен мўмин мўмин билан урушиб қолиб яъни кейин 3 кундан зиёд гаплашмай юрса ибодатлари қабул бўлмайди деб эшитдим. Вақти келиб ярашилса ўша гаплашмай юрганда ўқилган номозлар қабул бўлиб ўрнига тушиб кетадими ёки адо қилинмаган бўлиб фарзлар қолиб кетадими? Жавоб учун раҳмат.
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Зиммасидан адо бўлади ва савобига эга бўлади. Агар ўшандай ўтиб кетганида эди савобсиз қолар эди. Валлоҳу аълам!

7 Май 2022, 09:33 | Савол-жавоблар | 145 | Ибодатлар
|
Boshqa savol-javoblar