Рўзам каффорати

Ассалому алайкум! 1). Рамазонда рўза тутган холатда гемморой қийнаганлиги сабабли свечадан фойдалангандим. Лекин кечгача ёпиқ оғиз билан юрганман. Кейин билсам бу рўзани очиб юборар экан. Қасддан қилмаса ҳам каффорат вожиб бўладими? 2). Агар каффорат рўзасини тутиш керак бўлса, эрталаб қай вақтгача оғиз ёпиш керак ва нима деб ният қилинади? 3). Эски қазо рўзаларни ҳам душанба пайшанба кунлари "энг охирги қазо бўлган рўза" деб ният қилиб тутса бўладими?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! 1). Ҳа каффорат вожиб бўлади. Ҳаммаси учун битта каффорат кифоя қилади. 2). Шом вақт кириши билан эртага қазо рўза тутаман деб ният қилса кифоя. Саҳарликка туриш турмаслик шарт эмас. Кун бўйи овқат емай юрса бўлди. 3). Ҳа. Валлоҳу аълам!

7 Май 2022, 09:44 | Савол-жавоблар | 163 | Рўза
|
Boshqa savol-javoblar